“Реал” ўзига янги мураббий излашни бошлаб юборди. Номзодлар билан танишинг

25 апрель,2017, 07:51 1260

“Реал” ўзига янги мураббий излашни бошлаб юборди. Номзодлар билан танишинг

“Реал” клуби раҳбарияти агарда, бу мавсум “қаймоқранглилар” ЕЧЛ ёки Ла лигада совринсиз қоладиган бўлса, Зинедин Зиданни ишдан олишмоқчи.

Франциялик мутахассиснинг ўрнига эса Флорентино Перес аллақачон номзодларни топиб қўйган. Булар Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв, “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттино хамда “Челси” мураббийи Антонио Контелар эканлиги тўғрисида АС нашри хабар бериб ўтди.

Маълумот учун, Лёвнинг Германия термаси билан шартномаси 2020 йилга қадар амал қилади. Почеттино эса Испанияда фақатгина “Эспаньол”да ишлаши мумкинлигини ўз интервьюсида айтиб ўтган эди.  

SPORTS.uz