“Реал” президенти Роналду “Олтин тўп”ни олишига шубҳа қилмаяпти

5 июнь,2017, 11:17 892

“Реал” президенти Роналду “Олтин тўп”ни олишига шубҳа қилмаяпти

 

“Реал Мадрид” жамоаси президенти Флорентино Перес ЕЧЛ финалида “Ювентус” устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Криштиану Роналдунинг навбатдаги “Олтин тўп” муокфотини қўлга киритишига шубҳа қилмаяпти.

“Ғалаба қозонганимиздан жудаям хурсандмиз. Криштиану ҳақида нима дея оламан? Шубҳасиз, у бешинчи “Олтин тўп”ни қўлга киритади. Ушбу мавсум Роналду совринга кўпроқ муносиб.

Кейинги мавсумга таркиб қандай бўлишини Зидан билан маслаҳатлашгандан кейин ҳал қиламиз. У оркесторининг дирижёрига ўхшайди”, – дейди Флорентино Перес.