“Реал” қайси дарвозабонга қизиқаётгани маълум бўлди

Бильбаонинг “Атлетик” клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага “Реал”га ўтишга жуда яқин турибди, дея хабар бермоқда Аs нашри.

Юқорида номи тилга олинган манба берга хабарга кўра, 23 ёшли кипер – “Реал” қўлга киритмоқчи бўлган ягона дарвозабон саналади.

Аррисабалаганинг амалдаги шартномаси эса мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. “Реал” скаутлари ушбу голкипернинг ҳаракатларини Испания олимпия(U-21) терма жамоасидаги ўйинлари кузатиб боришган айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!