“Реал” қизиққан сербиялик футболчига энди “Интер” хамда “Вест Хэм” ҳам даъвогарлик қилмоқда

 

“Саутгемптон”нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Душан Тадичга “Интер” хамда “Вест Хэм” жамоалари қизиқиш билдирмоқда дея хабар бермоқда ТМW.

Илгарироқ, 28 ёшли серб футболчисига “Милан”, “Ювентус”, “Наполи” хамда  “Реал” жамоалари ҳам унга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Тадичнинг “Саутгемптон” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар амал қилади. Унинг трансфер суммаси эса 21,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Тадич “авлиёлар” сафида Премер лигада 33 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уриб, 5 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!