"Реал" раҳбарияти "Челси" дарвозабонига катта пул ваъда қилмоқда

 

Испания чемпионатида етакчилик қилаётган Мадриднинг "Реал" клуби ҳозирда ўзининг энг заиф нуқтаси ҳисобланган дарвозабон масаласини ҳал қилишга уринмоқда. Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан асосий дарвозабон Кейлор Наваснинг ўйинидан қониқаётгани йўқ.

Аслини олганда "Реал" афсонавий дарвозабони Икер Касильясга жавоб бериб юборганидан буён юқори савияли дарвозабонган ёлчигани йўқ. Мана энди мадридликлар "Челси" дарвозабони Тибо Куртуани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Айни пайтда ҳар икки клуб дарвозабон масаласида музокара олиб бормоқда. Мадридликлар Бельгия терма жамоасининг 24 ёшли дарвозбони учун 30 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирмоқда. Ҳали "Челси" бу таклифга муносабат билмади. Лекин Тибо Куртуанинг ўзи "Челси" билан янги шартнома тузишга шошилмаяпти.

Тибо Куртуанинг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзигача давом этади. Жорий чемпионатда моҳир дарвозабон 22 та учрашувда 15 та гол ўтказди ва 38 та сейвни амалга оширди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!