“Реал” сафарда қийин ғалабага эришди

Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 6-туридан ўрин олган “Алавес” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу мавсум аввалида “қироллик клуби” сафига келиб қўшилган Дани Себальос 2 та тўп киритиб, жамоасига мухим бўлган 3 очкони олиб келди.

Испания Ла Лигаси. 6-тур

Алавес – Реал Мадрид 1:2 (1:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 10 Себальос, 1:1 – 40 Ману Гарсия, 1:2 – 43 Себальос.

Алавес – Пачеко, Вигарай (Руано, 46), Эли, Марипан, Дуарте, Ману Гарсия, Бурги (Педраса, 66), Медран, Торрес, Ибаи Гомес (Собрино, 81), Мунир.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Карвахаль, Начо, Рамос, Каземиро, Иско, Васкес, Себальос (Льоренте, 72), Асенсио, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Вигарай (14), Карвахаль (32), Эли (45), Медран (61), Ману Гарсия (67).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!