"Реал" скаутлари Давид де Хеа ва Тибо Куртуа дуэлини кузатди

15 март, 11:10 447

 

 

Англия кубогининг "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида ўтказилган чорак финал учрашувини "Реал" скаутлари кузатгани маълум бўлди.

Мадрид клуби ёзда жамоа таркибини ишончли дарвозабон билан кучайтиришни мақсад қилган ва ҳар икки жамоа посбонлари - Тибо Куртуа ва Давид де Хеа бу ўрин учун асосий номзод ҳисобланади.

Ушбу учрашувда "Манчестер Юнайтед" посбони кўп маротаба ўзини кўрсатди. Тибо Куртуа эса кам кўзга ташланган бўлса-да, Маркус Рэшфорд бирга бир вазиятда ожиз қолдириб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

SPORTS.uz