"Реал" скаутлари Германия терма жамоаси ҳужумчисини кузатишмоқда

“РБ Лейпциг” клуби ҳужумчиси Тимо Вернер Мадриднинг “Реал” жамоаси қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

“Қироллик клуби” скаутлари 21 ёшли Германия терма жамоаси аъзосини ЖЧ-2018 саралаши доирасида Норвегия (6:0) терма жамоасига қарши баҳсда кузатиб боришган. Қайд этиш лозимки, Вернер ушбу ўйинда ўз ҳисобига дубл ёздириб қўйишга эришган эди.

Маълумот учун, Тимо Вернер жорий мавсум Бундеслиганинг ўтган 3та турида рақиблари дарвозасига 3та гол киритишга мувоффақ бўлди. Ўтган мавсумда эса у ўз ҳисобига 31та учрашувда 21та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!