“Реал” собиқ футболчиси “Бетис” аъзосига айланади

 

“Реал Мадрид” ва “Валенсия” клублари собиқ ярим ҳимоячиси, айни вақтда “Реал Сосьедад” жамоаси вакили Серхио Каналес “Бетис” аъзосига айланади. Бу ҳақда Marca нашри маълум қилмоқа.

Маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчи эркин агент сифатида андалусияликлар сафига қўшилади. Томонлар 4 йиллик шартнома имзолаш борасида келишиб олишди.

Серхио Каналес “Реал Сосьедад” таркибида 128 учрашув ўтказиб, 9 та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!