“Реал” собиқ футболчисини 9 йилга қамашди

Мадриднинг “Реал”, “Милан” ва “Манчестер Сити” жамоалари собиқ футболчиси Робиньо суд томонидан 9  йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бразилиялик футболчи 2013 йилнинг 22 январида Милан шаҳрида жинсий тажовуз қилишда айбланди ва Милан суди томонидан шундай қарор чиқарилди.

Хабарларда айтилишича, 33 ёшли футболчи 5 нафар шериги билан 22 ёшли албаниялик қизга жинсий тажовуз қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!