"Реал" таҳдидидан қўрққан Иско қарорини айтди

 

 

"Реал" клуби "Барселона"дан чақирув олган плеймейкери Искога агар клуб билан янги шартнома имзоламаса уни ўйин амалиётисиз қолдириш билан таҳдид қилгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Гарчи мадридликлар бир неча ойдан буён шартнома тақдим қилаётган бўлса-да, Иско уларни имзолашдан бош тортаётган эди.

Ниҳоят, Иско Мадрид клуби билан келишиб олишга қарор қилди. Энди футболчи йилига 8 миллион евро тўланадиган олти йиллик шартномани имзолашга рози бўлмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!