"Реал" таклиф қилган супершартнома Искони ҳайратга солди

 

 

"Реал" раҳбарияти "Барселона" ўзига олишга интилаётган Иско масаласини ижобий ҳал қилишга киришди.

Кутилмаган Мадрид клуби раҳбарлари Искога узоқ йиллар давомида "Реал" учун хизмат қилишига имкон яратидан битим лойиҳасини тайёрлади. Иско ярим йилдан буён унга таклиф қилинган шартномаларни имзоламаётган эди. Бу галги шартнома шартлари Искони ҳам ҳайрон қолдиргани аниқ.

Унга кўра "Реал" Искога олти йиллак шартнома таклиф қилмоқда ва йилига Олти миллион евро миқдорида маош тўлайди. Ҳозир Иско асосий таркибдан мустаҳкам жой олмаган. Лекин шартнома имзолангач, вазият ўзгариши кутилмоқда.

Исконинг амалдаги шартномаси 2018 йили ниҳоясига етади. "Барселона" Иско янги шартнома имзоламаса, 20 миллион евро мукофот олишини маълум қилган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!