“Реал” устози Роналдуни қайдномага киритмади

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси Испания чемпионати 36-турида “Гранада” меҳмони бўлади.

Мадридликлар устози Зинедин Зидан мазкур ўйин қадномасини эълон қилди. Эътиборлиси, унда Криштиану Роналду йўқ.

Катта эҳтимол билан франциялик мутахассис португалиялик 32 ёшли футболчини “Атлетико”га қарши ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинига асрамоқда. Қуйида “Реал”нинг “Гранада”га қарши қайдномаси билан танишинг:

Дарвозабонлар: Кико Касилья, Рубен Яньез;

Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Начо, Марсело, Коэнтрао, Данило;

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Хамес Родригес, Касемиро, Маттео Ковачич, Лука Модрич, Марко Асенсио, Иско;

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лукас Васкес, Мариано Диас, Альваро Мората. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!