"Реал" ва "Барселона" 19 ёшли футболчи учун курашмоқда

14 сентябрь,2017, 15:56 681

“Реал” ва “Барселона” клублари “Марсель” жамоасининг 19ёшли ярим ҳимоячиси Максим Лопес учун кураш олиб бормоқда. Каталониялик ҳозирда ушбу футболчи учун курашда етакчилик қилмоқда, бироқ “Реал” ҳам Лопесни ўз таркибида кўришни истамоқда.

Лопес ўтган мавсум Лиги 1да 30 ўйиндла 3 гол ва 7 голли узатмага муаллифлик қилган. Ўйинчининг ўзи “Ливерпуль”га ўтишни истамоқда.