"Реал" ва "Барселона" суперфутболчини талашмоқда

8 апрель, 20:00 743

 

 

Испания чемпионати грандлари - "Реал" ва "Барселона" клублари ёзда таркибини кучайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда.

Айни пайтда оммавий ахборот воситаларида бу икки клуб қайси футболчиларни олиши мумкинлиги ҳақида кўп информация тарқатилмоқда. Маълумотларга қараганда, ҳозир "Реал" ва "Барселона" раҳбарлари "Ювентус"дан кетиш пайида юрган кучли футболчи - Леонардо Бонуччини олишга интилмоқда.

Агар испан клублари бу фҳимоячини ўз таркибига укелишга кўндирса, "Ювентус"га камида 45 миллион евро тўлаши керак.

29 ёшли футболчи яқинда "Манчестер Сити" жамоаси таклифига рад жавобини берди.

SPORTS.uz