“Реал” ва “Челси” битта футболчига кўз тикди

 

“Реал Мадрид” жамоаси “Ювентус” ҳимоячиси Алекс Сандрони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports Italia хабар бермоқда.

Турин клуби  26 ёшли футболчини камида 45 миллион еврога пулламоқчи Бундан ташқари, бразилиялик маҳоратли футболчига Лондоннинг “Челси” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Алекс Сандро жорий мавсумда Италия чемпионтининг 23 ўйинида 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!