"Реал" ва "Челси" суперфутболчиларни алмаштиради

12 март, 21:27 937

 

 

Ёзги трансферлар мавсуми жуда қизғин ўтадиган кўринади. Европанинг гранд клублари суперфутболчиларни қўлга киритиш борасидан янгидан янги усул ва таклифларни ишлаб чоқмоқда.

Хусусан "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ва " Челси" устози Антонио Конте бир бири билан суперўйинчиларни алмаштирмоқчи.

Унга кўра, "Реал" ҳужумчиси Альваро Мората Лондонга кўчиб ўтади ва "Челси" вакили Эден Азар Мадридга жўнатилади. Моратанинг трансфер нархи 40 миллион, Азарники 70 миллион еврога баҳоланаётган боис мадридликлар қўшимча харажат қилади.

Мората жорий мавсумда 32 та учрашувда 13та гол урди. Азар 30 та ўйинда 11 та голга муаллифлик қилди.

SPORTS.uz