"Реал" ва "Манчестер Сити" Дембеле ҳузурига келди

 

"Реал" ва "Манчестер Сити" скаутлари кўплаб жамоалар назарига тушган "Селтик" ҳужумчиси Мусса Дембеле вакиллари билан учрашди.

Мадриднинг "Реал" клуби жўнатган "совчилар" футболчининг келажакдаги режалари ҳақида сўраган. "Манчестер Сити" жамоасининг "овчилари" трансфернинг молиявий томонлари билан қизиққан. Ҳар икки клуб ҳам ёзда бу футболчини ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Қишки трансфер вақиди 20 ёшли Мусса Дембеле "Челси", "Вест Хэм Юнайтед", "РБ Лейпциг" ва "Манчестер Юнайтед" таклифларини рад этганди. Франциялик ҳужумчи жорий мавсумда Шотландия чемпионатида 23 та ўйинда 13 та гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!