“Реал” ва “Монако” сермаҳсуллик бўйича “Барселона”ни таъқиб қилишмоқда

15 май, 10:29 448

“Реал” ва “Монако” сермаҳсуллик бўйича “Барселона”ни таъқиб қилишмоқда

Хабарингиз бор кеча кўҳна қитъанинг бир қатор мамлакатларида миллий чемпионат баҳслари бўлиб ўтди.

Шу куни Франция ва Испанияда чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Монако” ҳамда “Реал” рақибларини аяб ўтиришмади. Ҳусусан, монаколиклар ўз майдонида “Лилл”ни 4:0 ҳисобида енган бўлишса, мадридликлар “Саньтяго Бернабеу”да “Севилья”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Эътиборлиси, юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала жамоа шу куни жорий мавсум ички чемпионатда урган голлари сонини 100талик довондан оширишди. Аниқроғи, "Монако" шу кунгача рақиблари дарвозасини 102 марта ишғол этган бўлса, "Реал" бу ишни 100 марта уддалаган. 

Таъкидлаш лозимки, бу кўрсатгич борасида Каталониянинг “Барселона” клуби яққол пешқадамлик қилмоқда. “Кўк-анор ранглилар” ҳисобида 112та гол мавжуд. Шукндай қилиб, Европанинг кучли бешлик чемпионатларида 100та ва ундан ортиқ гол урган жамоалар сони 3тага етди.