"Реал" ва яна бир клуб Неймар учун 500 млн таклиф қилишмоқда

Хабарингиз бор, “Реал Мадрид” клуби ПСЖ хужумчиси Неймарга катта қизиқиш билдирмоқда.

Мадридликлар футболчи учун 500 миллион евро таклиф қилмоқда. Le 10 Sport нашрининг хабар беришича “Манчестер Юнайтед” 25 ёшли футболчи учун худди шу миқдорда маблағ сарфламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бўлиб ўтган ёзги трансфер мавсумида ПСЖ хужумчининг трансфери учун 222 миллион евро харажат қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!