"Реал" ёшлари АПОЭЛ ёшлари дарвозасига жавобсиз 10та тўп киритишди

Мадриднинг “Реал” клуби ёшлари УЕФА ёшлар лигаси доирасида АПОЭЛдаги тенгдошларини тор-мор келтиришди.

Мадрид шаҳридаги “Альфредо ди Стефано”номли стадионда бўлиб ўтган баҳсда “қироллик клуби” ёшлари рақиблари дарвозасига жавобсиз 10та тўп киритишга мувоффақ бўлишди. Якуний ҳисоб 10:0.

Эслатиб ўтамиз, ушбу клубларнинг асосий жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!