"Реал" ёзда жаҳон даражасидаги суперюлдузни олади

26 март,2017, 20:15 1004

 

"Реал" президенти Флорентино Перес ёзда жаҳонт миқёсидаги футболчини олиш учун супертрансферни амалга оширишини маълум қилди. Бироқ, мадрид клуби раҳбари айнан қайси футболчини олиб келишни сир тутмоқда.

Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан раҳбариятидан "Челси" вакили Эден Азарни олишни талаб қилмоқда. Гарчи Флорентино Перес бу борада франциялик мутахассиснинг фикрини тасдиқламаган бўлса-да, Зидан Перес айтган юлдуз Азарлигига ишонмоқда.

Эден Азарнинг ўзи ҳам Мадридга келишга қарши эмас. Бельгиялик футболчи зудлик билан испан тилини ўрганишга киришган.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.