"Реал" ёзда кимларни олиб келиши аниқ бўлди

12 март,2017, 07:45 1112

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар "Реал"нинг мавсумлар оралиғидаги оралиғидаги энг асосий трансфер режаларидан бирига айланган.
Маълумотларга кўра "қироллик клуби" ёзда "Севилья" спорт директори Рамон Мончини, Давид де Хеани, қолаверса, яна кўплаб супер футболчиларни жамоага олиб келмоқчи.
 Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича Азарнинг номзоди раҳбарият томонидан маъқулланган. Қолаверса, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам бельгиялик футболчини ўз сафида кўришни истамоқда. Ўз навбатида клуб президенти Флорентино Перес "Ювентус"дан Пауло Дибалани олиб келмоқчи.


Таъкидлаш керакки, "Реал" Азарни қўлга киритиш учун Иско, Мората ва Хамес Родригесларнинг трансферидан келадиган маблағни сарфламоқчи.