“Реал” ёзда рекорд суммага Эден Азарни сотиб олади

11 апрель,2017, 23:35 784

“Реал” ёзда рекорд суммага Эден Азарни сотиб олади

 

Хабарингиз бор, бир не6ча ойдан бери Англиянинг “Челси” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар ёзда жамоасини ўзгартириши мумкинлиги тўғрисида маълум қилинганди.

Mirror Football нашрининг хабар беришича, бу хабарлар тўғри. Мадридликлар бельгиялик футболчини рекорд суммага сотиб олишади. Бунинг учун “қироллик клуби” 92 миллион фунт сарфлаши айтилган.

Маълумот ўрнида, Эден Азарга “Реал” устози Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи жамоада тезроқ пайдо бўлишини истамоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.