"Реал" ёзда тўпурар ҳужумчи сотиб олмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси Мауро Икардига қизиқмоқда. Corriere dello Sport хабарига кўра, мадридликлар ёзда уни сотиб олишмоқчи.

Хабарда айтилишича, “қироллик клуби” Икардининг шартномасида ёзилган товон пули – 110 млн евро тўлаб уни сотиб олишмоқчи.

Маълумот учун, аргентиналик форвард 2013 йилдан буён “Интер” сафида тўп суриб келмоқда. У бу мавсум А Серияда 20 баҳсда иштирок этди ва 18 та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!