"Реал" зўр плеймейкер оляпти

28 март,2017, 10:17 996

 

 

Зинедин Зидан "Реал"ни қабул қилиб олганидан буён майдон марказини кучайтирадиган плеймейкер қидирмоқда. Ниҳоят Мадрид клуби скаутлари бош мураббий орзу қилган футболчини топа олди.

"Палмейрас"нинг 17 ёшли плеймейкери Алан Соуза Гимареш айнан Зиданга керак бўлган футболчи экан. Алазиньо лақаби билан танилган вундеркиндннг трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.

"Реал" бу футболчилар 17 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида топди. Ўша мусобақада "Палмейрас" футболчиси "Реал"га қарши ажойиб ўйин ўтказганди.

Алазиньо 17 ёшгача бўлган Бразилия терма жамоаси етакчиси ҳамдир. Моҳир плеймейкер Либертадорес кубогида иштирок этиши кутилмоқда. Шундан сўнг трансфер масалалари ҳал этилади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.