"Реал"да катта муаммо юзага келди

21 сентябрь,2017, 12:55 1517

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело кеча Испания Ла Лигаси 5-туридан ўрин олган "Бетис"га қарши баҳсда жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди.

Бразилиялик футболчининг мушакларидаги муаммо сабаб, унинг ўрнини 73-дақиқада Лукас Васкес эгаллаган эди. Жароҳатнинг қанчалик жиддийлиги хали маълум эмас.

Бироқ одатда, бундай жароҳатлар камида икки ҳафтада битади. Энди Зиданнинг боши қотса, ажаб эмас.

Боиси, Марселонинг рақобатчиси саналадиган Тео Эрнандес ҳам икки ҳафтага сафдан чиққан эди. Зиданнинг бу сафаги "ҳалоскори" Начо бўлиши кутилмоқда.