"Реал"да можаро: 7 футболчи Роналдуга қарши бош кўтарди

11 апрель,2017, 08:16 1738

 

 

Испания чемпионатида чемпионликка даъвогарлик қилаётган "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан мавсум якунига яқин мураккаб аҳволда қолди.

Гап шундаки, жамоа етакчиси Криштиану Роналду аввалгидек сермаҳсул ўйин кўрсатмаётган бўлса-да, мунтазам асосий таркибда майдонга тушмоқда. Бу бошқа ўйинчиларга ёмаяпти.

"Реал" футболчиларидан етти нафари - Гарет Бэйл, Тони Кроос, Лука Модрич, Альваро Мората, Марко Асенсио, Матео Ковачич ва Лукас Васкес бош мураббий Зинедин Зидан билан учрашиб, таркиб танлашда жамоадаги мавқеига қараб эмас, балки ҳар жиҳатдан иайёр футболчиларни майдонга туширишни сўради. Улар Криштиану Роналду захирага ўтқазилишини талаб қилишмоқда.

Криштиану Роналду жорий мавсумда 26 та гол урди.

SPORTS.uz