"Реал"дан кетиши аниқ бўлган Пепени "Интер"да кутишмоқда

14 май,2017, 12:25 361

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Пепе яқинлашиб келаётган ёзги трансфер даврида Миланнинг “Интер”идан қўним топиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, “қироллик клуби” жорий мавсум шартномаси якунига етадиган 34 ёшли португалиялик футболчи билан келишувни узайтирмоқчи эмас. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Sky Sport Italia сайти тарқатган маълумотларга кўра эса Пепе учун “Интер” фаолиятини давом эттириши учун асосий вариант бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ эса португалиялик ҳимоячининг хизматларига ПСЖ ва хитойнинг "Хабэй Чайна Форчун" жамоалари ҳам жиддий қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.