"Реал"дан таклиф олган Вератти Парижни тарк этмайдиган бўлди

8 май, 13:37 328

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Вераттининг агенти футболчининг парижликлар сафини тарк этмаслигини маълум қилди.

Вератти ПСЖ дан кетмаслиги аниқ. Унинг жамоа билан келишуви 2021 йилгача мўлжалланган, – дейди Донато Ди Кампли  Football Italia нашрига.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ 24 ёшли футболчига Мадриднинг “Реал” клуби таклиф билан чиққанлигини оммага маълум қилганди.