“Реал”га ўтиши кутилаётган футболчи Месси ҳақидаги постларини ўчириб ташлади

Испаниянинг “Бетис” клуби ярим ҳимоячиси Даниэль Себальос “Твиттер”даги расмий саҳифасидаги айрим қайдларни ўчириб ташлади.

Гап шундаки, Себальос “Реал”га ўтиши кутилмоқда. Унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида илгари “Барселона” ва Лионель Месси ҳақидаги ижобий постлар ёзилган ва Мессидан дасхат олишни исташини айтиб ўтган эди.

“Реал”га ўтишга яқин бўлган футболчи айнан ўша қайдларни ўчириб ташлаган.

Маълумот учун, Себальос якунланган мавсумда Ла лигада 30 та ўйинда майдонга тушди ва икки гол киритиб, шунча голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!