"Реал"га "янги дарвозабон" топилди (видео)

Хабарингиз бор кеча Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Реал” ўз майдонида “Лас-Пальмас” клубини қабул қилди.

Ўйинниг 55-дақиқасида мезбонлар сардори Серхио Рамос рақибнинг дарвоза томон берган зарбасини қўллари билан қайтарди, ҳакам “Реал” дарвозасига пенальти белгилади. Қулай имкониятдан унумли фойдаланган мехмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди 2:1.  Ўйин 3:3 ҳисобидаги жангавор дуранг билан якунланди. Учрашувда “қироллик клуби” ўзи учун муҳим бўлган очколарни бой берди.

Қуйида Рамоснинг қандай қилиб дарвозабон ролини "ижро" этганлигига гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, "Реал" кечаги дурангдан сўнг мусобақа жадвалида "Барселона"ни олдинга ўтказиб юборди ва 2-ўринга тушиб кетти.

Comments

You must be logged in to commet!