“Реал”нинг Роналду борасидаги иккинчи арзи ҳам рад этилди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Барселона”га қарши баҳсда ҳакамга нисбатан қилган ҳаракати учун белгиланган 5 та ўйинлик дисквалификациясини қисқартира олмади.

Илгарироқ, португалиялик футболчи Испания қироллиги Футбол Федерацияси апелляцион қўмитаси томонидан 5 та ўйинга дисквалификация қилинган эди.

Мадридликлар эса бу қарор устидан Испания Спорт арбитраж судига арз қилишган эдилар. Бироқ суд ҳам апелляцион қўмитанинг қарорини ўз кучида қолдирди.

Шу тариқа, ҳозирга қадар 2 та баҳсни ўтказиб юборган Роналду яна олдиндаги 3 та баҳсни ҳам дисквалификация боис ўтказиб юборадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!