“Реал”нинг чемпион бўлишига бир қадам қолди (Видео)

18 май,2017, 09:09 580

“Реал”нинг чемпион бўлишига бир қадам қолди (Видео)

 

Испания чемпионати қолдирилган ўйинида Мадриднинг “Реал” жамоаси сафарда “Сельта” меҳмони бўлди.

Голларга бой кечган ўйинда мадридликлар 4:1 ҳисобида зафар қучди. Криштиану Роналду дубль қайд этган бўлса, Карим Бензема ва Тони Кроос биттадан гол уришди.

“Реал” чемпионат якунланишига бир тур қолганида “Барселона”дан 3 очко олдинда бормоқда. Барчаси сўнгги турда ҳал бўлади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.