“Реал”нинг чемпионлигини "хал этадиган" ўйин бўладиган сана маълум бўлди

5 май,2017, 21:18 1487

“Реал”нинг чемпионлигини

Испания чемпионати 21-туридан ўрин олган “Сельта” хамда “Реал” жамоалари ўртасидаги қолдирилган баҳс 17 май санасида бўлиб ўтади.

Аслида, 5 февраль санасида бўлиб ўтиши лозим бўлган ушбу беллашув ноқулай об-ҳаво туфайли номаълум муддатга қолдирилган эди.

Шу тариқа, мазкур баҳс 17 май оқшомида Тошкент вақти билан соат 00.00 да старт оладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда “қироллик клуби” “Барселона” билан бир хил очко тўплаган ва қўшимча кўрсаткичларга кўра каталонияликлар турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Агарда, мадридликлар мазкур ўйинни  ўз фойдаларига хал эта олишса, чемпион бўлишини кўпчилик таҳмин этмоқда.