“Реал”нинг омадсизликлари якунига етдими? (видео)

Бугун Испания Ла Лигасида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Амалдаги чемпион – Мадриднинг “Реал” клуби сафарда турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган “Алавес” меҳмони бўлди.

Сўнгги пайтларда қониқарсиз натижалари сабаб, мухлисларининг бироз жаҳлини чиқарган “Реал” жамоаси мазкур ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мухлислар кўнглига бироз бўлсада, таскин берди.

Қуйида ушбу ўйинда киритилган голлар ва хавфли вазиятларни кўришингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!