“Реал”нинг собиқ футболчилари энди шарҳловчилик қилишади

23 август, 08:11 446

“Реал”нинг собиқ футболчилари энди шарҳловчилик қилишади

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ футболчилари – Альваро Арбелоа хамда Роберто Карлослар шарҳловчилик қиладиган бўлишди.

Ушбу икковлон бугун бўлиб ўтадиган Сантьяго Бернабеу кубоги учун кечадиган баҳсни “Реал”нинг расмий телевидениеси орқали шарҳлаб боришади.

Маълумот учун, ушбу баҳс бугун оқшом Тошкент вақти билан соат 1:45 да старт олади. Унда “Реал” ва “Фиорентина” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.