“Реал”нинг собиқ футболчиси: Месси бу – Федерер, Роналду эса – Надаль

28 апрель,2017, 19:50 736

“Реал”нинг собиқ футболчиси: Месси бу – Федерер, Роналду эса – Надаль

Мадриднинг “Реал” хамда Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Антонио Кассано энг кучли ва қимматбаҳо футболчилар ҳақида айтиб ўтди.

“Месси ёки Роналду? Месси бу – Роджер Федерер, Роналду эса – Рафаэль Надальдир. Улар турли услубдаги чемпионлардир. Сиз Мессининг “Классико”да нималар қилганини кўрдингизми?

Погба 120 млн  турадими? Мен аниқ бундай деб ўйламайман. Хамес 80 млн? Йўқ. Агар у шунча турса, Иньеста ўз вақтида қанча бўлар эди? Балотелли ва Погба жуда яхши агентга эгадирлар. Бу Минор Райоладир.

Энг кучли футболчи эса бу Месси. Ҳар доим. Сўнг Иньеста. Ундан кейин эса Хави, албатта мен билан бирга”, - деб айтиб ўтган Кассанонинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди Football-Italia нашри.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.