“Реал”нинг собиқ ҳужумчиси “Аякс”га ўтди

“Шальке-04” клуби ҳужумчиси Клас-Ян Хунтелар Амстердамнинг “Аякс” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда голланд клубининг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди. 33 ёшли футболчи билан бир йиллик шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Хунтелар 2006-2008 йилларда ҳам “Аякс” сафида тўп сурган. Шундан сўнг, “Реал”, “Милан” хамда “Шальке-04” жамоаларида фаолият юритди.

Ўтган мавсум Хунтелар Бундеслигада 16 та ўйин ўтказиб, иккита гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!