“Реал”нинг устидан кулган Буффон шарманда бўлди

“Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуиджи Буффон “Реал”га қарши ўйин олдидан “Реал”нинг либосига қараб:

“Фиорентина” билан ўйнаётгандекмиз”, – деб ҳазил қилган эди. Боиси, флоренцияликларнинг уй либоси ҳам пушти ранг саналади. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Энг қизиғи, “ҳазилкаш” дарвозабон “Реал”дан ўйинда давомида 4 та гол қабул қилиб олди ва ва финалларда энг кўп гол ўтказган икки дарвозавоннинг бирига айланди. Бугун ўтказиб юборилган голларни ҳам инобатга олсак, Буффон ЕЧЛ финалларида 7 та тўп ўтказиб юборди ва бу борада “МЮ” хамда “Ювентус”нинг собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сарга “етиб олди”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!