"Реал"нинг юраги касал футболчиси Бразилияда ўйнайди
Испания чемпионати пешқадами "Реал" қишки трансферлар мавсумида асосий таркибга киролмаётган футболчиларидин бири Лукас Силвани Бразилиянинг "Крузейро" жамоасига бериб юборди.
23 ёшли футболчи янги жамоасида бир ярим давомида ижарада тўп сурадиган бўлди. Лукас Силва ўтган йили ёзда "Спортинг" жамоасига ўтаётган эди. Бироқ Хихон клуби ташкил қилган тиббиё кўрикда унинг юрагида нуқсон борлиги аниқланди.

Лукас Силва футболчилик фаолиятини якунлашдан бош тортди ва машғулотларни давом эттирди. Жорий мавсумда "Реал" таркибида бирорта ўйин ўтказмаган футболчи энди ўз омадини Бразилия чемпионатида синаб кўради.

Фикрлар