Регбичиларимизни Осиёда эътироф этишди

18 ноябрь, 14:18 631

Ўхшаш хабарлар

Регбичиларимизни Осиёда эътироф этишди

 

Ўзбекистон регби федерацияси вице-президенти Рустам Набиев Осиё регби бирлашмасининг « Энг иродали регбичиси» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

--- Авваламбор, чин юракдан Осиё регби бирлашмасига ўз миннатдорчилигимни билдираман- дейди Рустам Набиев.

--- Мен учун регби нафақат оддийгина спорт тури балки ҳаётимнинг мазмуни ҳисобланади. Регби бу жамоавий ўйин, шунинг учун менинг бу ютуғим Ўзбекистон регби федерациясининг ҳам ютуғи ҳисобланади. Ишонаманки, бу ғалаба барчамизга юртимизда регби спорт турини янада ривожлантириш ва уни янада тарғиб қилишимизда улкан куч бағш этади.-дейди Набиев