Ренату Санчеш “Бавария”ни 5 млн еврога тушириши мумкин

2 май, 15:05 475

Ренату Санчеш “Бавария”ни 5 млн еврога тушириши мумкин

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Бенфика”га яна 5 млн евро тўлаши мумкин. Бунинг учун португалиялик ярим ҳимоячи Ренату Санчеш “Бавария” таркибида яна бир ўйин ўтказса, кифоя.

Гап шундаки, жамоалар Санчеш трансфери  шартномасида футболчи немис гранди таркибида мавсум давомида 25 та ўйин  ўтказса, португал клуби ҳисоб рақамига “Бавария” яна 5 млн евро ўтказиб бериши тўғрисида банд мавжуд. Бу ҳақда португалиянинг Record нашри хабар бермоқда.

Айни вақтда эса Ренату “Бавария” сафида бу  мавсум 24 та баҳсда майдонга тушишга улгурди. Маълумот учун, “Бавария” португалиялик иқтидор эгасини ушбу мавсум аввалида “Бенфика”дан 35 млн еврога сотиб олган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.