Рэшфорд барчани ҳайратга солишда давом этмоқда

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби  форварди Маркус Рэшфорд кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган “Базел”га (3:0) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Таъкидлаш керакки, 19 ёшли англиялик футболчи ўзининг ЕЧЛдаги дебют учрашувидаёқ рақиб дарвозасига йўл топа олди.

Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд бундан аввал премьер-лига, Европа лигаси, Англия лига кубоги ҳамда Англия терма жамоаси сафида ўтказган дастлабки учрашувларида ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга мувоффақ бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!