Рибери: Левандовски мен билан "Бавария"да ўйнаган энг кучли ҳужумчи

13 март, 16:05 401

Рибери: Левандовски мен билан

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери ўзининг польшалик жамоадоши Роберт Левандовскини энг зўр ҳужумчи дея таърифлади.
"Левандовски бу - фантастика. Роберт дунёнинг энг кучли форвардлари қаторида тилга олиниши учун ўзини нималарга қодир эканлигини аллақачон исботлаб қўйган.
Левандовски мен билан "Бавария"да бирга тўп сурган энг кучли ҳужумчи. Масалан жамоамизда Лука Тони, Марио Гомес, Мирослав Клозе каби ҳужумчилар ўйнашган. Аммо, Роберт улардан бошқачароқ", -
дейди франциялик футболчи Bild нашрига берган интервьюсида.