Рим дербисида "бўрилар"нинг қўли баланд келди (видео)

Хабарингиз бор кеча Италия А Серияси 12-туридан ўрин олган “Рома” ҳамда “Лацио” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Рим дербисида омад “бўрилар” томонида бўлди ва улар 2:1 ҳисобида ҳамшаҳарларини мағлубиятга учратишди. Ушбу ғалабадан сўнг "Рома" ўз очколари сонини 30тага етказиб олган бўлса, мағлубиятга учраган "Лацио" ҳисобида 28 очко мавжуд ва ушбу пойтахт жамоалари мос равишда турнир жадвалининг 4- ва 5-поғоналарида боришмоқда.

Қуйида ушбу ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!