Римлик аскарлар «сариқ сув ости кемасини» чўктириб юборишди

 

Бугун Европа лигасининг 1/16 финал босқичида ”Вильярреал” клуби ўз уйида “Рома” вакилларини қабул қилди.

Ла лига турнир жадвалининг кучли бешлик жамоалар қаторидан жой ола билмаётган “сариқ сув-ости кемаси” экипажлари Испания қирғоқларида римликлар томонидан ”чўктириб юборилди”. Бу ишларнинг асосий ташкилотчиси дея 21 дақиқада “хет-рик” қайд этган Эдин Жеко эканлигини қайд этиш даркор.

Дастлаб “Рома”нинг бразилиялик ҳимоячиси Эмерсон дос Сантос 32-дақиқадаги голи билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, голлар сериясини Босния ва Герцеговина терма жамоаси аъзоси Эдин Жеко давом эттирди. 30 ёшли ҳужумчининг кетма-кет рақиблар дарвозасига 3 маротаба моҳирлик билан жойлаб қўйган голлари, римлик «аскарлар» учун Европа лигасининг 1/8 финал босқич йўлланмасини деярли нақд қилиб қўйди.

Вильярреал (Испания) – Рома (Италия) 0:4 (0:1)

Голлар: 0:1 – 32 Эмерсон, 0:2 – 65 Жеко, 0:3 – 79 Жеко, 0:4 – 86 Жеко.

Вильярреал: Асенхо, Марио Гаспар, Мусаккьо, Руис, Коста, Кастильехо (Черишев, 67), Тригерос, Сориано, Дос Сантос, Бакамбу (Адриан, 65), Сансоне (Борре, 82).

Рома: Алиссон, Манолас, Фасио, Рюдигер (Жезус, 71), Бруно Перес, де Росси, Стротман, Эмерсон, Наингголан (Паредес, 90), Эль-Шаарави (Салах, 62), Жеко.

Огоҳлантиришлар: Марио Гаспар (44), Бруно Перес (89).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!