Ринг қироли Марказий Осиёдан рақиб танлади

11 январь, 20:00 709


Профессионал боксда катта нуфузга эга бўлган Маурисио Сулаймон икки мексикалик буюк боксчи WBO чемпиони ва жаҳон рейтинги етакчиси Сауль Альварес (48-1-1, 34 КО) ва WBC собиқ чемпиони Хулио Сезар Чавес (50-2-1, 32 КО) ўртасида супержанг ташкил этиш уддасидан чиқолмади. Узоқ давом этган музокаралар боши бер кўчага кириб қолди.

26 ёшли Сауль Альварес энди ўзига бошқа рақиб танлади. Мексикалик боксчи 6 май куни чемпионлик камарини ҳимоя қилиши лозим. Унга бўлажак жангда қозоғистонлик Канат Ислом (22-0, 18КО) рақиблик қилиши кутилмоқда.

Канат Ислом Қозоғистон байроғи остида рингга чиқаётган бўлса-да, асли Хитойда туғилган. Жангларининг деярли барчасини Доминикан Республикаси, Эквадор, Колумбия ва АҚШ рингларида ўтказган.

Канат Ислом ўтган йили 29 октябрдаги сўнгги жангини Қозоғистонда ўтказиб, ганалик Патрик Аллотейни мағлубиятга учратди.