Рингга қайтган ўзбекистонлик олимпия чемпиони Россияда барча рақибларини енгди

25 май,2017, 11:10 6850

Рингга қайтган ўзбекистонлик олимпия чемпиони Россияда барча рақибларини енгди

 

Рио Олимпиадасининг бокс мусобақаларида 52 килограмм вазн тоифасида чемпион бўлган ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров яна рингга қайтди. Моҳир спортчимиз бу йилдан эътиборан оғирлиги 56 килограмм бўлган боксчилар ўртасидаги беллашувларда иштирок этмоқда.

Шаҳобиддин янги вазндаги имкониятиларини Россиянинг Хабаровск шаҳрида бўлиб ўтган Константин Коротков хотира турнирида синодан ўтказди.

Финалгача ўтган беллашувларда мезбон боксчилар – Уян Иргит, Иван Блинда ва беларуслик Дмитрий Асановни катта устунлик билан енгган ҳамюртимиз олтин медаль учун россиялик Овик Оганесян билан рақобатлашди.

Ҳал қилувчи беллашувда Шаҳобиддин Зоиров рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

SPORTS.uz