Рио-2018 Олимпия ўйинларининг яна бир совриндори МОҚ президенти қабулида бўлди

 

Рио 2016 Олимпия ўйинлари ва Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюриб, ташкилот раҳбари Умид Аҳмаджонов билан учрашди.

Учрашув давомида боксчи АҚШда олиб бораётган профессионал фаолияти, у ерда ўтказган иккита жанги, навбатдаги режалари ҳақида гапириб берди.

Ўз ўрнида Умид Аҳмаджонов ҳудди Шаҳрам Ғиёсовдек, Муроджонни ҳам Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларида кўриш истаги бор эканлигини маълум қилди.

Муроджон Аҳмадалиев эса бунга жавобан, агар имконият туғиладиган бўлса жон деб Япониядаги ўйинларда терма жамоамизга ёрдам беришини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Умид Аҳмаджонов бошқа бир боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов билан учрашув ўтказгани ва унинг Олимпия ўйинларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!